Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида вақтинча электр энергияси таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, электр энергияси таъминоти тизими барқарор ва узилишларсиз ишлашини таъминлаш мақсадида, айни кунларда пойтахтнинг турли ҳудудларида кабелларни янгилаш, трансформаторларни таъмирлаш ва аҳоли мурожаати асосида тизимда юзага келган носозликларни бартараф этиш мақсадида режали реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли баъзи ҳудудларда вақтинча электр энергияси таъминоти тўхтатилмоқда.
- Қушбеги, Спутник-4 даҳаларида;
- Чилонзор-6, Учтепадаги 15 мавзеларда;
- 8-март, Ҳамал, Сарикўл 2-тор, Савр, Абадият, Фидокор, Ибрат, Мураббий, Кичик Миробод, Янгиҳаёт, Дархон, Илғор, Хонариқ, Чинор, Донишманд, Ифтихор, Чашма, Шавкат, Шаҳсанам, Латофат, Бунёдкор, Жамбил, У.Носир, Яшин, Тадбиркор, Афросиёб, Дилхуш, Бахтлик 2-тор, Дўмбиробод, Ҳисор, Кулолқўрғон, Шаҳристон кўчаларида.
Бугун эрталаб Яккасарой ва Яшнобод туманларидаги бир қатор кўчалари ҳам 10:00 дан 17:00 гача электр таъминотидан узилиши маълум қилинган эди.






