АсосийJinoyat

Фарғонада фуқаро таёқ билан уриб ўлдирилди

'Фарғонада фуқаро таёқ билан уриб ўлдирилди'ning rasmi

Фарғона вилояти Бағдод туманида фуқаро таёқ билан уриб ўлдирилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 июнь куни соат 06:30лар атрофида фуқаро О.К маст ҳолатда ўз яшаш хонадони ташқарисига чиқиб, ахлоқсиз ҳаракатлар содир этган. Натижада, унинг қўшниси Ж.М унга эътироз билдириб яшаш хонадонига олиб кириб қўйган. Шунда О.К яна кўчага чиқиб, Ж.М билан ўзаро жанжаллашиб кетган.

Жанжал давомида, Ж.М дарвозаси ёнида турган автомашинасидаги ёғоч таёқни олиб, О.К танасинининг турли жойларига уриб, оғир тан жароҳати етказган. Фуқаро Ж.M. ўша ерда бўлган О.Книнг ўғли Я.Кга отасини уйига олиб кириб кетишини айтиб, автомашинасини бошқарган ҳолда ҳодиса жойидан кетиб юборган.

О.Кга ўғли Я.К томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан фуқаро Ж.Мга нисбатан Жиноят Кодексинингнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи Ж.М ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қўлга олинди.

    Бошқа янгиликлар