АсосийSiyosat

Индонезия вице-Президенти бугун биринчи маротаба Ўзбекистонга келади

'Индонезия вице-Президенти бугун биринчи маротаба Ўзбекистонга келади'ning rasmi

Индонезия вице-Президенти Маруф Амин бугун биринчи маротаба Ўзбекистонга келади.

Ўзбекистоннинг Жакартадаги элчихонаси маълумотига кўра,  Индонезия вазирлик ва идоралари, оммавий ахборот воситаларининг 100 нафарга яқин вакиллари, шунингдек, тадбиркорлар делегация таркибидан жой олган. Беш кунлик ташриф давомида Индонезия делегацияси Ўзбекистон ҳукумати, вазирлик ва идораларида икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказишади, уларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, Индонезия делегацияси Самарқандга ташриф буюради. У ерда делегация аъзолари «Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуаси билан танишишлари баробарида вилоят ва шаҳар раҳбарияти билан ҳам учрашадилар.

Эслатиб ўтамиз: жорий йил 6-7 июнь кунлари Индонезия туризм ва ижодий иқтисодиёт вазири Сандиага Салахуддин Уно ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф давомида Салахуддин Уно Ўзбекистон Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков билан музокаралар ўтказди.

    Бошқа янгиликлар