Кучли шамол ва ёмғир туфайли Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Наманган ва Фарғона вилоятларида содир бўлаётган кучли шамол ҳамда ёмғир натижасида соат 18:35 ҳолатига айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилди.
Бунинг натижасида Наманган вилоятининг Чуст, Мингбулоқ, Косонсой, Тўрақўрғон ва Наманган туманларининг;
Фарғона вилоятининг Сўх, Фурқат, Бувайда, Учкўприк ва Қувасой туманларининг айрим ҳудуларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Андижон вилоятида кучли шамол ва ёмғир натижасида соат 19:52 ҳолатига айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилди.
Бунинг натижасида Пахтаобод, Андижон, Марҳамад, Қўрғонтепа ва Андижон туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.






