АсосийЖАМИЯТ

Бугун ҳаво ҳарорати 41° гача кўтарилади

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғ...

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-39°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 40-41° гача бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 37-39° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момқалдироқ бўлиши мумкин,  айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, дўл бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момқалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-29° бўлади.

    Бошқа янгиликлар