Бухородаги Осиё Халқаро университети талабаси ижарада яшаган уйининг 6-қаватидан ўзини ташлаб, воқеа жойида вафот этган.
Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz'га маълум қилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳумнинг ўлими бўйича судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
"Марҳумнинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлган тахминлар ишлаб чиқилиб, текширилмоқда" дейилади хабарда.