АсосийЖАМИЯТ

Зарафшонда Ўзбекистондаги илк шамол трубинаси ўрнатилди

Бугун, 13 июнь куни Зарафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикасидаги биринчи  шамол турби...

Бугун, 13 июнь куни Зарафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикасидаги биринчи  шамол турбинаси ўрнатилишини нишонлаш тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.



Биринчи шамол турбинасининг қуввати 4,7 МВт, баландлиги 97 метр. Шамол турбиналари парракларининг узунлиги 77 метрни ташкил этади. 

Ушбу йирик лойиҳа доирасида жами 111 та шамол турбинаси ўрнатилади. 500 МВт қувватга эга лойиҳа 500 мингта хонадонга етарли ҳажмда электр энергияни ишлаб чиқаришни ва атмосферага чиқариладиган карбонат ангидрид чиқиндиларини йилига 1,1 млн. тоннага камайтиришни таъминлаб бериши кўзда тутилган.



Мазкур электр станциянинг илк қувватлари жорий йил якунида ишга туширилади ва у Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси бўлиши кутилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар