АсосийJinoyat

Янгиҳаёт туманида мажбурий бадал учун тўланган пулларни ўзлаштирган ширкат масъуллари ушланди

'Янгиҳаёт туманида мажбурий бадал учун тўланган пулларни ўзлаштирган ширкат масъуллари ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги “M.Х.” уй-жой мулкдорлари ширкати масъул шахслари 2019-2021 йилларда 8 та кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли томонидан мажбурий бадал учун тўланган жами 620,7 млн сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар