Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Таълим вазирларининг VII йиғилиши жорий йилнинг 13-14 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.
Тадбирнинг биринчи кунида (13-июнь) Таълим вазирликларининг юқори лавозимли ходимлари учрашиб, йиғилиш кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Мазкур йиғилишдан мақсад ТДТ Таълим вазирлари учрашувида делегациялар раҳбарлари томонидан муҳокама қилинадиган масалаларни кўриб чиққан ҳолда тегишли ҳулосаларни чиқаришдан иборат.....

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ташкилоти Таълим вазирларининг 7-йиғилишида Ўзбекистон томони мактабгача таълим соҳасида ЮНЕСКОнинг Тошкент декларацияси ижросини ҳамжиҳатликда амалга ошириш, қардош мактаблар ҳамкорлик дастурини янада ривожлантириш ва ТДТ доирасида Халқаро Ал-Хоразмий ёш математиклар олимпиадасини ўтказишни йўлга қўйишни таклиф қилди.






