Тошкент вилояти божхоначилари томонидан божхона чегаралари орқали қурол-яроғларни ноқонуний равишда олиб ўтилишига доир қатор қонунбузарлик ҳолатларини мунтазам фош қилишмоқда. Навбатдаги ана шундай ҳолат фош қилинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар қилди.
"Яллама" чегара божхона постига почта жўнатмаларини олиб кираётган автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда 152 дона ов қуроли гильзаси, 400 дона ов қуроли гильзасига ишлатиш учун маҳсулот, 80 дона ўқлар, 1 дона ўқ ясаш (қуйиш) учун қолип ва 17 комплект қуролларни тозалаш учун мосламалар ҳамда 100 донадан жами 200 дона ов патронлар учун контейнерлар аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.





