АсосийJinoyat

Самарқандда болаларини аёвсиз калтаклаган аёлга суд ҳукми ўқилди (видео)

'Самарқандда болаларини аёвсиз калтаклаган аёлга суд ҳукми ўқилди (видео)'ning rasmi

Аввалроқ, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 23 ёшли аёл фарзандларини калтаклагани ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Қайд этилишича, 2000 йилда туғилган Х.У. айни дамда Россияда бўлган эри билан жанжаллашиб, жаҳл устида болаларини қийнаган. Бу ҳолатни тасвирга олиб, видеони турмуш ўртоғига юборган.

Аёлга нисбатан ЖКнинг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши Самарқанд вилояти ЖИБ Каттақўрғон тумани судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аёлнинг таъкидлашича, у фарзандларига азоб бериш учун эмас, эридан ўч олиш мақсадида бу ҳолатни содир қилган.

Болаларнинг қонуний вакили бўлган бувиси эса набираларини ўзининг тарбиясига олиб беришларини сўради.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи аёл ЖКнинг 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга ушбу модда билан БҲМнинг 25 баравари миқдорида 7500 000 сўм жарима жазоси ундирилиши белгиланди.

    Бошқа янгиликлар