АсосийЖАМИЯТ

Хоразмда 62 туп дарахт қўпориб ташланиши оқибатида табиатга 550 млн сўм зарар етказилди

Хоразм вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, вилоят бошқармаси то...

Хоразм вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, вилоят бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилган.

Тадбир давомида Хонқа тумани ҳудудида "Х.Т." МЧЖ ишчи ходимлари томонидан ҳар хил катталикдаги (тол, жийда ва терак) жами 62 туп турли дарахтлар тегишли орган рухсатисиз қўпориб ташланганлик ҳолати аниқланган.

Натижада табиатга 550 млн 110 минг сўм зарар етказилган.

Таъкидланишича, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун вилоят прокуратурасига тақдим қилинган.

    Бошқа янгиликлар