АсосийЖАМИЯТ

Дам олиш кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва исси...

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати ушбу давр учун иқлимий меъёрлардан +5...+8 даражага юқори бўлади.

Кундузи ҳаво ҳарорати +38...+41 даража, жанубда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида +42...+43 даража бўлади.

Шимолда ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво очиқ бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги соатига 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +38...+40 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар