Ижтимоий тармоқларда Фарғонада бир неча эркак мушукни қафасга қамаб, тириклайин ёқиб юборгани акс этган видео тарқалди.
Бош прокурор Матбуот котибининг маълум қилишича, ҳолат Қувасой шаҳар Қарамкўл қишлоғида содир бўлган.
Мушукни тирик ҳолатда ёқворишга алоқадор бўлган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий иш қўзғатилган.