1

Бухоролик 33 ёшли эркак Сурхондарёдаги қўйбозордан сохта долларларга 22 бош қўй сотиб олди

ЖИНОЯТ 16.06.2023, 17:23
Бухоролик 33 ёшли эркак Сурхондарёдаги қўйбозордан сохта долларларга 22 бош қўй сотиб олди

Бухоролик 33 ёшли фуқаро Сурхондарёдаги қўйбозордан сохта долларларга 22 бош қўй сотиб олгани маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан берилган маълумотга кўра, Жондор тумани “Мирзаён” маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган Қ.М. 11-июн куни Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида жойлашган “Истара” деҳқон бозори таркибидаги “Қўй” бозорига борган.

У соат 06:00 ларда Бандихон тумани “Пахтакор” маҳалласида яшовчи Б.И.нинг бозорга сотиш учун олиб келган қўйларидан 8 бошини 1 600 АҚШ долларига савдолашиб, 16 дона сохта 100 долларлик пул купюралар эвазига 8 бош қўйларини олиб кетган.

Шунингдек, ушбу шахс айнан шу куни соат 07:00 ларда ушбу бозорда Бандихон тумани “Зевар” маҳалласида яшовчи Н.Ҳ.нинг бозорга сотиш учун олиб келган қўйларидан 14 бошини 2 600 АҚШ долларига савдолашиб, тўлов эвазига унга ҳам сохта доллар пулларни берган.

Мазкур ҳолат юзасидан К.М.гa нисбатан ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми билан қўзғатилиб, бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1