1

Бронхиал астма касаллигини даволашнинг янги усули топилди

САЛОМАТЛИК 17.06.2023, 09:51
Бронхиал астма касаллигини даволашнинг янги усули топилди

АҚШ олимлари астма касаллигига чалинган беморлар иммунитет тизимининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиб, ўткир яллиғланиш реакциясини тўхтатишнинг янги усулини топди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда

Энди тадқиқотчилар хасталикнинг оғир шаклида қўлланиладиган иккита муолажа турини синовдан ўтказмоқда.

Мутахассислар фикрича, ҳозир астманинг оғир шаклидан азият чекаётган  беморларда қўлланилаётган стандарт даво чоралари юқори самарадорликка эга эмас. Шу боис, янги муолажа усулига эҳтиёж катта.

Хўш, тадқиқот қандай кечди?

АҚШнинг Ла-Хойи Иммунология институти олимлари астмада ўткир яллиғланиш реакциясини келтириб чиқарувчи молекуляр механизмларни ўрганиб, маълум сигналларни блоклаш оғир симптомларни енгиллаштиришини аниқлади.

Маълумки, инсон организмида аллергенлар аниқланганда, Е иммуноглобулини (IgE) лейкоцитларнинг маълум бир тури билан алоқага киришиб, уларни гистамин ажраладиган омил — HRF ишлаб чиқаришга ундайди.

Шу тариқа гистамин таъсири аллергик реакцияни юзага келитиб, нафас олиш жараёнини қийинлаштиради.

Тадқиқот давомида IgE ва HRF ўртасидаги алоқа хусусиятлари ўрганилиб, астмани даволаш учун янги “нишон” топилди.

Айни пайтда олимлар иккита даволаш усулини синаб кўрмоқда. Биринчиси — ўткир яллиғланиш реакциясини бартараф этишга қаратилган HRF-2CA молекуласи. Иккинчи усул SPF7-1 с IgE вместо HRF ўрнига SPF7-1 антитанасининг IgE билан боғланишига асосланган.

Тез орада клиник синовлар ўтказилиб, уларнинг натижалари эълон қилиниши кутилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1