1

Марказий сайлов комиссиясида ЕХҲТ Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 12.10.2016, 14:40
Теглар: Сайлов
Марказий сайлов комиссиясида ЕХҲТ Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайлов департаменти раҳбари Александр Шлик бошчилигида мамлакатимизга ташриф буюрган Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси (ЭБМ) экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов экспертларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Марказий ҳамда округ сайлов комиссиялари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди. 

Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказиш очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида амалга оширилмоқда. Сайлов кампанияси билан боғлиқ барча материаллар Марказий сайлов комиссияси сайтига жойлаштирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ҳамда округ сайлов комиссиялари матбуот марказлари фаолият кўрсатмоқда. Марказий сайлов комиссияси йиғилишлари онлайн шаклда ўтказилмоқда. 

ЭБМ экспертларининг фикрича, Марказий сайлов комиссияси томонидан бўлажак сайловларни кузатиш юзасидан ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросига таклифноманинг ўз вақтида юборилгани халқаро сайлов стандартлари талабларига тўла мос келади. 

Марказий сайлов комиссияси фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларини таъминлашга қаратилган ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчиллик билан такомиллаштирмоқда. Бунда халқаро кузатувчилар, хусусан, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг ўтган сайловлардаги кузатувлари натижалари бўйича тавсиялари инобатга олинмоқда. 

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартишлар, жумладан, сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Президенти номзодини қўллаб-қувватлаш учун сайловчиларнинг зарур имзолари 5 фоиздан 1 фоизга камайтирилганини ижобий баҳолади. 

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари Марказий сайлов комиссияси томонидан округ сайлов комиссиялари вакиллари учун ўтказилган онлайн семинар-тренингларга ҳам юқори баҳо берди. 

Учрашувда ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари фаолиятини самарали ташкил этиш, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга оид масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шарҳлар

Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Шавкат Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

18.03.2024, 10:51

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...
Анголада президентлик сайловида Жоау Лоуренсо 51.08 фоиз, мухолифатчи Адалберто Коста Жуниор 44.05 фоиз овоз тўплади

26.08.2022, 10:19

24 август куни Анголада президентлик ҳамда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси хабар қилди. Маълум қилинишича, Анголада парламент сайлови 2 хил тарзда...
Халқаро “Медиа-холл”: шаффофлик, холислик ва тезкорлик

15.10.2021, 19:31

Ўзбекистон Электрон Оммавий ахборот воситалари миллий асоссиацияси бошқарув раиси Фирдавс Абдуҳолиқов ташкил этилган “Медиа холл” ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:—   14 октябр куни Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1