Ўзгидромет директори Ўзбекистон жанубида +45 даражагача юқори иссиқликдан огоҳлантирди. Бу ҳақда у ўзининг фейсбук саҳифасида маълум қилди.
Ўзбекистон 17-19 июнь кунлари юқори иссиқ ҳарорат таъсирда бўлади. Республика бўйлаб кундуз кунлари +40 +41 даражали иссиқликлар, жанубда +45 даражагача юқори ҳарорат сақланади.
19 июндан шимолда, 20 июндан республиканинг бошқа ҳудудларида ҳаво ҳарорати олдинги жазирама кунларидан 4-6 даражага пасаяди.
Салқин ҳаво оқимининг кириб келиши, 18-20 июнь кунлари тоғ ва тоғ этакларида кучли ёғинлар, дўл ҳодисаларини "чақириши" мумкин.






