АсосийDunyo

Лондонда Биринчи "Ўзбекистон маданияти кунлари" ва Миллий таомлар фестивали ўтказилмоқда

'Лондонда Биринчи "Ўзбекистон маданияти кунлари" ва Миллий таомлар фестивали ўтказилмоқда'ning rasmi

Лондонда Биринчи "Ўзбекистон маданияти кунлари" ва Миллий таомлар фестивали бошланди

Лондондаги  Темза дарёси бўйидаги ““Potters Fields”  боғида бўлиб ўтаётган тадбирни Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов кириш сўзи билан очиб берди ва фестивал ишига муваффақият тилади.

“Potters Fields” боғида ташкил этилган гастрономик туризм павилонига ўзбек миллий таомларини татиб кўриш учун йиғилганлардан узун навбат ҳосил бўлди.

Айниқса, "таомлар шоҳи" паловни татиб кўриш иштиёқмандларининг сони кўпчиликни ташкил этмоқда.

Бугун Лондонни ўзбек мусиқаси садолари ва таомларининг хушбўй иси тутди.

    Бошқа янгиликлар