Хоразмнинг Боғот туманида куннинг биринчи ярмида Хоразм вилояти учун жуда кам учрайдиган дўл ҳодисалари кузатилган. Бу ҳақда гидрометеоролог Э.Абдулаҳатов хабар бермоқда.
"Республика маркази, жануби ва шарқидан ўтаётган паст босимли иссиқ соҳа шимолдан антициклон чет қисмини "тортяпти".
У эса Қозоғистон ғарбига яқинлашган циклоннинг чекка қисми республикада шу каби ҳодисаларни келтириб чиқаришига сабаб бўляпти. Самарқанд вилоятидаги бугунги чанг тўзон ҳодисалари ҳавонинг жуда ҳам қуруқ бўлиши ҳисобига пастдан юқорига шамол ҳаракати эффектидир.
Бундай шароитда булут ривожлана олмайди, ерлар жуда қуруқ ва чанг массаси хавога кўтарилади" - дейди мутахассис.






