АсосийЖАМИЯТ

Президентликка номзод Абдушукур Хамзаевнинг Хоразм вилоятидаги ишончли вакили урганчлик сайловчилар билан учрашди

Президентликка номзод Абдушукур Хамзаевнинг Хоразм вилоятидаги ишончли вакили Камол Жумани...

Президентликка номзод Абдушукур Хамзаевнинг Хоразм вилоятидаги ишончли вакили Камол Жуманиёзов Урганч шаҳрида сайловчилар билан учрашди. 

К.Жуманиёзов сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништириб, сайловолди дастуридаги муҳим йўналишлар бўйича маълумот бериб ўтди. 

Хусусан, Оролбўйи ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ва экологик ҳолатни яхшилашга Давлат буджети, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари маблағлари мақсадли йўналтириш, Нукус, Бухоро, Урганч, Хива, Навоий, Мўйноқ каби аҳоли яшаш пунктлари атрофида “яшил белбоғлар” барпо этиш ишларини жадаллаштириш каби таклифлар сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

    Бошқа янгиликлар