Пойтахт Тошкентнинг Сергели туманида жойлашган қуруқ ўт-хашакдан иборат очиқ майдонда ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 18 июнь куни соат 20:06 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Бобур" МФЙ ҳудудидаги таҳминан 300 м кв очиқ майдонда қуруқ ўт ва хашаклар ёнган. Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:18 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:38 да ўраб олинган ҳамда соат 20:42 да бартараф этилган.
“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.






