Бугун, 19 июн куни соат 12:42 да Фарғона вилояти Учкўприк туманида қурилиши тугалланмаган калава ип ва рангли ип ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди.
ФВВ хабарига кўра, ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:45 да етиб бориб, соат 12:48 да ёнғин ўраб олинган ва соат 13:02 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида цех биносининг 150 кв.м майдонида том қисми, оператор ва қаровул хонасининг ички қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан бинонинг 2000 кв.м майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 июнь куни Қўқон шаҳаридаги “Буюк ипак йўли савдо комплекси”, “Ризқ барака савдо комплекси” ва “Қўқон истиқлол савдо комплекси” МЧЖлари ҳудудида катта ёнғин содир бўлган эди.






