Халқаро туркий маданият ташкилоти - ТУРКСОЙнинг 30 йиллик юбилей тантаналари нишонланди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу муносабати билан туркий давлатлар орасида маданият ва санъатни кенг тарғиботи, мукаммал ижрочи ва профессонал маҳорати билан, туркий давлатларда обрў ва этибор қозонган таниқли маданият ва санъат ходимлари учун таъсис этилган “ОЛТИН МЕДАЛ” мукофоти билан Ўзбекистон маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков тақдирланди. Мукофотни ТУРКСОЙ Бош котиби Султанбай Раев топширди.

Шунингдек, “ОЛТИН МЕДАЛ” мукофоти билан тақдирланганлар қаторида марҳум давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, профессор Сайфуллаев Бахтиёр Ўзбекистон ҳалқ артисти Шерали ЖЎРАЕВ, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал НУРИДИНОВ, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин САИДОВ, Ўзбек миллий академик драма театри директори, актёр, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ва Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз УСМОНОВАлар ҳам бор.
"Бундан ташқари, ташкилотнинг "30 йиллик" кўкрак нишони билан бир гуруҳ маданият ва санъат ходимлари тақдирланди" дейилади хабарда.





