Бугун, 20 июнь куни соат 07:15 да Тошкент вилояти Зангиота тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига 14 ёшли қиз ўз эҳтиёцизлиги оқибатида яшаш хонадонидаги чуқурлиги 9 метр бўлган қудуққа тушиб кетганлиги ва унга ёрдам зарурлиги ҳақида ташвишли хабар келиб тушган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Хабарга асосан, зудлик билан ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув анжомлари ёрдамида қизни қудуқ ичидан олиб чиққан ва тез-тиббий ёрдам ходимларига топширган.
Шундан сўнг турли даражада тан жароҳати олган қизга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий марказига ётказилган ва ҳозирда шифокорлар назоратида. Қизнинг умумий аҳволи яхши.






