Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Улуғбек Иноятов фарғоналик сайловчилар билан учрашувда ўз дастуридаги таклиф-ташаббуслар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Хусусан, қимматбаҳо мол-мулк учун солиқ жорий этиш, бунда миқдори қонун билан белгилангандан юқори уй-жой, автотранспорт ёки бошқа мол-мулк мулкдорларидан ушбу солиқнинг ундирилишини назарда тутиш таклиф этилмоқда.







