Аввал хабар берилганидек, бугун АОКАда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Билимни баҳолаш агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида жорий ўқув йили учун ОТМларга қабул масалалари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда қайд этилишича, жорий ўқув йилида 8 та ОТМда чет тилидан ижодий имтиҳон ўтказилади.
Ўқишга кириш учун фақатгина биометрик паспорт ёки ID-карта ва умумий ўрта таълим олганини тасдиқловчи ҳужжат (аттестат, диплом) талаб этилади.
Рўйхатдан ўтишда 2 та танлов устуворлиги: давлат гранти ва таълим йўналиши бўйича 5 тагача таълим йўналиши танлаш мумкин.
Абитуриентларнинг тест синовида тўплаган баллари тест топширганнинг эртаси кунида шахсий кабинетга жавоблар варақаси сканер қилиниб, тўғри ва нотўғри жавоблар кўрсатилган ҳолда юборилади.
Талабаликка тавсия этилган ёки этилмаганлиги тўлиқ тест синовлари якунлангандан сўнг 1 ҳафта ичида эълон қилинади.






