Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 2 нафар ҳайдовчи ўртасидаги зиддият акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ маълумот берди.
Жорий йилнинг 19 июнь куни Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси К.З. ҳамда Lacetti ҳайдовчиси Б.лар йўл талашиш оқибатида ўзаро жанжаллашганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушбу ҳайдовчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига юборилган.






