АсосийJamiyat

Термизда чанг-ғубор кузатилмоқда

'Термизда чанг-ғубор кузатилмоқда'ning rasmi

Бугун 22 июнь куни Термиз шаҳрида об-ҳаво шароитлари туфайли чанг-ғубор ҳодисаси кузатилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Ҳавонинг ифлосланишини автоматик мониторинг қилиш станцияси маълумотларига кўра:

— соат 09:00 да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли ПМ10 заррачаларининг миқдори 7192 мкг/м3 ни ташкил этди ва  рухсат этилган максимал концентрациядан 14 баравар ошиб кетди. Шамол тезлиги 5-7 м/с. Кўриниш 500 метр.

— соат 10:00 да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли ПМ10 заррачаларининг миқдори 6241 мкг/м3 ни ташкил этди ва рухсат этилган максимал концентрациядан 12 баробар ошиб кетди. Шамол тезлиги 7-9 м/с. Кўриш 700 метр.

— соат 11:00 да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли ПМ10 заррачаларининг миқдори 5739 мкг/м3 ни ташкил этди ва рухсат этилган максимал концентрациядан 11 баробар ошиб кетди. Шамол тезлиги 7-9 м/с. Кўриш 700 метр.

— Соат 12:00 да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли ПМ10 заррачаларининг миқдори 4 542 мкг/м3 ни ташкил этди ва рухсат этилган максимал концентрациядан 9 марта ошиб кетди. Шамол тезлиги 5-9 м/с. Кўриш 1000 метр.

Очиқ ҳавода бўлмаслик, биноларни тарк этмаслик, деразаларни ёпиш тавсия этилади.

Очиқ ҳавода бўлганда ниқоб ва кўзойнак тақиш тавсия этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар