АсосийJinoyat

Сирдарёда истеъмолга яроқсиз қарийб 1 тонна гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

'Сирдарёда истеъмолга яроқсиз қарийб 1 тонна гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқолтин туман бўлими томонидан ИИБ ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Сирдарё туманидаги ЙПХ масканида  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда фуқаро Ғ.Х. “Isuzu” русумли юк автотранспорт воситасида фуқаро И.Ю.га тегишли истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 941 кг қорамол гўштини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётган вақтда ушланиб, ушбу гўшт маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар