АсосийJamiyat

Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзоси бўлди

'Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзоси бўлди'ning rasmi

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 22 июнь куни Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди.

Тошкент ислом институтида 2024 йилдан магистратура, 2025 йилдан докторантура йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилиши айтилди.

– Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Қатардаги Халқаро мусулмон уламолар кенгашига аъзо бўлганлари, барчамизга мамнуният бағишлайди. Бу ҳам ўтган даврда диний-маърифий соҳада олиб борган ислоҳотларимизнинг халқаро эътирофи, халқимизнинг Ислом дини ривожига қўшаётган ҳиссасига берилган яна бир юксак баҳо, десак тўғри бўлади.

Юртимизда ислом оламининг етук уламолари иштирокида ҳар икки йилда Халқаро ислом илмий-амалий конференциясини ўтказиб борсак, нима дейсизлар, – деди номзод.

    Бошқа янгиликлар