Литва пойтахтида Ўзбекистон савдо уйи очилди

СИЁСАТ 23.06.2023, 11:03
Литва пойтахтида Ўзбекистон савдо уйи очилди

Ўзбекистон  ташқи ишлар вазирининг  ўринбосари  Ғайрат  Фозилов Вильюс шаҳрида (Литва)  «UZ Euro Trade House» Ўзбекистон савдо уйининг расмий очилиш маросимида иштирок этди, дея хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

Тантанали маросимда Литва ҳукумати, жамоат ва ишбилармон доиралари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Литва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш учун салмоқли салоҳиятга эга экани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдони фаоллаштиришга хизмат қиладиган ушбу механизмнинг ишга туширилиши Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги алоқаларнинг ҳар томонлама ривожланиб бораётганининг ёрқин ифодаси эканлиги таъкидланди.

Қайд этилганидек, савдо уйининг ишга туширилиши икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги амалий шериклик ва натижага йўналтирилган мазмунли мулоқотни сезиларли даражада фаоллаштириши шубҳасиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1