АсосийDunyo

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Арманистон бош вазири айбловларига жавоб берди

'Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Арманистон бош вазири айбловларига жавоб берди'ning rasmi

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг асоссиз айбловларига жавоб берди. Бу ҳақда "Анадолу" ёзмоқда.

“Биз Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг 22 июнь куни ҳукумат йиғилишида Озарбайжон томонидан “Халқаро суд қарорига зид равишда, Лочин йўлида ноқонуний блокада” амалга оширилгани ҳақидаги бемаъни айбловларни қатъиян рад этамиз”,  - дейилади Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

ТИВнинг таъкидлашича, Озарбайжоннинг Қорабоғ ҳудудида яшовчи арман миллатига мансуб фуқароларнинг ҳар икки йўналишда "Лочин" чегара пункти орқали шаффоф ва хавфсиз ўтиши учун тегишли шарт-шароитлар яратилганига қарамай, июнь ойида Арманистон қуролли кучларининг провокацияси содир бўлган. 

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги асли арман бўлган резидентлар билан мулоқот, шунингдек, Озарбайжон қонунчилиги доирасида Озарбайжон ҳудудида яшовчи шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласи Озарбайжоннинг ички иши эканлигини яна бир бор таъкидлади:

"Озарбайжон арман миллатига мансуб аҳолини қайта интеграция қилиш учун зарур чораларни кўришга қатъий қарор қилди, бу ва бошқа масалаларни муҳокама қилиш учун арман миллатига мансуб фуқароларга юборилган таклиф ҳали ҳам мавжуд", - дейди ТИВ.

    Бошқа янгиликлар