АсосийЖАМИЯТ

Тошкент вилоятида "Жигули" ҳайдовчиси 3 фуқарони уриб юборди

Жорий йилнинг 19 июнь куни соат тахминан 18:00 ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудид...

Жорий йилнинг 19 июнь куни соат тахминан 18:00 ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидан ўтган "Тошкент-Қибрай-Май" автомобиль йўлида ҳайдовчи 1991 йилда туғилган С.Ж. "ВАЗ-2106" русумли транспорт воситасида рул бошқарувини йўқотиб, йўлни чап томонида кетаётган 3 нафар пиёдани уриб юборган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида, 2009 йилда туғилган пиёда олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Шунингдек, икки нафар пиёда турли хил тан жароҳатлари олиб, туман марказий шифохонасига ётқизилган. 

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар