Ижтимоий тармоқларда Самарқандда севганини кўргани келган бола қизнинг акаси томонидан "самосуд" қилингани акс этган видео тарқалди. Изоҳларда келтирилишича, калтакланган бола мактаб ўқувчиси, урган бола эса курсант бўлган.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати раҳбари Ж.Сагдуллаевнинг маълум қилишича, ҳолат 2023 йил 21 июнь куни соат 22:00 ларда Ургут тумани "Омонқутон" маҳалласида содир бўлган. 2006 йилда туғилган Қ.С., синфдоши У.Г. билан телефон орқали гаплашиб, унинг яшаш хонадонига учрашиш мақсадида келган вақтида қизнинг акаси йигитни ушлаб олиб, уриб тан жароҳати етказган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






