Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда йигит гаплашишни истамаган қизнинг юзига бокал отгани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат Қашқадарё Шаҳрисабз шаҳридаги “КАРАВАН КАФЕСИ” да бўлган. Изоҳда айтилишича, бокал теккан аёлнинг юзи ҳозирда ачинарли аҳволда, 40дан ортиқ чок тушган.
Бу ҳолатдан ИИБ ходимлари хабардор бўлишганига қарамай, айбланувчига ҳеч қандай чора кўрилмагани қайд этилган.






