АсосийJinoyat

Тошкентда АҚШга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ва порахўрлар қўлга олинди

'Тошкентда АҚШга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ва порахўрлар қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда фуқаролар О.И. ва Х.Н. ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.С.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига ишга юбориш эвазига 17 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар