1

Саратон юзага келишининг янги сабаби аниқланди

САЛОМАТЛИК 26.06.2023, 18:38
Саратон юзага келишининг янги сабаби аниқланди

Мутахассислар саратон ҳар доим ҳам ирсий мойиллик туфайли юзага келмаслигини аниқлашди. Маълум бўлишича, яқинда кашф этилган ДНКга айлана шаклдаги РНК қўшилиши туфайли соғлом ҳужайралардаги мутациялар юзага келиши мумкин.

ДНК организмнинг ишлаши ва ривожланиши учун хизмат қиладиган генетик маълумотни ўз ичига олади.

Генлар ҳужайраларнинг ўсишини, бўлиниш тезлигини ва умрини тартибга солувчи сигналларни юборади. Саратон – бу маълум ўзгартирилган генлар томонидан ишлаб чиқарилган оқсиллар туфайли ҳужайраларнинг ғайритабиий, назоратсиз ўсиши туфайли юзага келадиган касаллик.

Саратон касаллигининг энг кенг тарқалган сабаби авлоддан-авлодга ўтиб келмайдиган, аммо ҳаёт давомида юзага келадиган орттирилган мутациялардир. Ген ўзгаришлари маълум бир органнинг бир ҳужайрасида пайдо бўла бошлайди ва зарарли ўсма пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Биологларнинг фикрига кўра, ДНК ҳужайралари ҳар куни бўлинади ва бу жараён давомида оксидланиш туфайли зарарланиш мумкин. Бироқ барча ўзгаришлар ҳам аҳамиятли эмас ва уларнинг аксарияти саломатликка ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Одам қаригани сари бу ўзгаришлар унинг танасига салбий таъсир кўрсата бошлайди, шунинг учун кекса одамлар ёшларга қараганда тез-тез саратон касаллигига чалинади.

Нафақат қариш, балки бошқа омиллар ҳам, мисол учун, вируслар, токсинлар, гормонлар, тамаки чекиш ҳам генетик носозликларни келтириб чиқариши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1