АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 33-38°, жанубда эса 40-41° гача бўлади

"Ўзгидромет" марказининг хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик к...

"Ўзгидромет" марказининг хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат эрталаб Қорақалпоғистон Республикасида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларида 13-18 м/с гача, шимолда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33-38°, жанубда баъзи жойларда 40-41° гача бўлади.
 

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-36° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-28° бўлади.
 

    Бошқа янгиликлар