Қирғизистон парламентида 29 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда депутатлар “Қирғизистонда полиетилен пакетлардан фойдаланишни чеклаш” ва “Қирғизистон Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш” каби иккита қонун лойиҳасини муҳокама қилди ва қабул қилди.
Ушбу қонун лойиҳалари экологик тоза муҳит яратиш ва Қирғизистон фуқаролари саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган. Бунинг учун чекловчи чоралар, жумладан, полимер материаллардан тайёрланган бир марталик қадоқлаш пакетларини олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотишни тўғридан-тўғри тақиқлаш таклиф этилмоқда.






