Баҳадиров Алишер Шукуралиевич “Uzbekistan GTL” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимига тайинланди.
Алишер Баҳадиров шу кунга қадар, "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти Газни қайта ишлаш ва газкимё департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
У ўз фаолиятини 2000 йилда “Шўртан газ кимё мажмуаси" унитар шўъба корхонаси полиэтилен цехи кузатувчиси, смена муҳандислигидан бошлаган. Ўтган йиллар давомида "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамиятида углеводородларни чуқур қайта ишлашни ривожлантириш бўйича самарали фаолият юритиб келаётган мутахассислардан ҳисобланади.






