Тошкент ҳокимлиги пойтахтда 30 июнь куни 14 ёшдан 30 ёшгача бўлганларга автобуслар бепул хизмат кўрсатиши ҳақида хабар берган эди.
Ушбу ташаббус Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилди. Афсуски, пойтахт бўйлаб ҳаракатланаётган айрим автобусларда ёшларга пуллик хизмат кўрсатиш ҳолати кузатилган. Ижтимоий тармоқлар бу ҳақда танқидий постлар жойлаштирилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан олиб борилган ўрганишларда ҳақиқатдан ҳам айрим автобус йўналишларида ёшларга пуллик хизмат кўрсатиш ҳолати кузатилган.
Маълум қилинишича, ҳозирда масъул ходимлар томонидан ушбу ҳолат қатъий назоратга олинган бўлиб, йўналишларда 30 июнь куни 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилиши бўйича қўшимча йўриқномалар ва топшириқлар берилмоқда.
"Шу ўринда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йўловчилардан ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишларини ва пойтахт автобус йўналишларида йўл ҳақи учун тўлов қилмасликларини сўраб қоламиз!", - дейилади хабарда.






