АсосийDunyo

Қирғизистон президенти Асман экошаҳарини қуриш учун тамал тошини қўйди

'Қирғизистон президенти Асман экошаҳарини қуриш учун тамал тошини қўйди'ning rasmi

Қирғизистон президенти Садир Жапаров бўлажак Асманнинг экологик тоза шаҳри қурилиши учун тамал тошини қўйди, деб хабар бермоқда Қирғизистон раҳбари матбуот хизмати.

Маросимда сўзга чиққан Жапаров Асман шаҳри Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жанубни боғлайдиган молиявий марказга айланишини таъкидлади.

– Шаҳарнинг замонавий қурилишини қўллаб-қувватлаш орқали биз фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан белгиланган мақсадларга эришиш, орзуларни рўёбга чиқариш мумкинлигини исботлаймиз. Ақлли шаҳар қурилиши лойиҳаси рағбатлантиришга арзийди. Уни амалга ошириш орқали биз Иссиқкўл бўйида инновацион шаҳар қурмоқдамиз”, — деди сиёсатчи.

Жапаровнинг таъкидлашича, Асман шаҳри лойиҳаси ва қурилишини бошлаш учун давлат бюджетидан бир тийин ҳам сарфланмаган. Бу шундай йирик лойиҳани амалга оширишда иштирок этишдан манфаатдор бўлган ташқи инвесторларнинг ҳиссаси билан боғлиқ, дея тушунтирди Қирғизистон раҳбари.

Асман шаҳрини Иссиқкўл вилоятида, Билиқчи шаҳридан 20 километр узоқликда жойлашган Тору-Айғир қишлоғида қуриш режалаштирилган.

Шаҳар мамлакатнинг иқтисодий ва сайёҳлик маркази бўлиб, бу ерда илғор таълим тизимини жорий этиш, замонавий соғломлаштириш ва ишбилармонлик марказлари, стадионлар барпо этиш, юқори технологияли паркларни жойлаштириш, шунингдек, молиявий имкониятларнинг мавжудлиги кўзда тутилган. 

    Бошқа янгиликлар