Польша Қўшма Штатлар билан ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштириш имкониятини муҳокама қилмоқда. Гап бу мамлакатнинг ядровий қуролдан биргаликда фойдаланиш дастурида иштирок этиши ҳақида бормоқда.
Бу ҳақда Полша президенти Анжей Дуда маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Полша ядровий давлат эмас, лекин НАТОнинг ядровий алмашиш дастурида иштирок этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Украина чегараларида ядро қуролини намойиш этишни режалаштирмоқда.






