Францияда полиция зобити томонидан ўсмирнинг ўлдирилиши ортидан содир бўлган тартибсизликнинг тўртинчи кечасида расмийлар тартибни сақлаш учун 45 минг полициячи ва зирҳли техникани сафарбар этди. Бу ҳақда ББС хабар бермоқда.
Норозилар бутун мамлакат бўйлаб, жумладан Марсел, Лион, Тулуза, Страсбург, Лилл ва Парижда бинолар ва машиналарга ўт қўйди, дўконларга бостириб киришди, шунингдек, Нантерда 17 ёшли ўсмир ҳалок бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, асли жазоирлик бўлган вояга етмаган Наэл М. сешанба куни эрталаб «Мерседес» русумли автомашинани ҳайдаб кетаётиб, қоида бузгани учун полиция патрули томонидан тўхтатилган ва отиб ўлдирилган.
Полиция аввалига ўсмир уларни йиқитишга уринганини айтди, бироқ кейинроқ эълон қилинган видеода воқеа бошқача кўринади. Ўшандан бери Франция шаҳарларини ҳар кеча тартибсизликлар қамраб олади.






