АсосийЖАМИЯТ

Кўкдала туманида 250 дан ортиқ давлат хизматларини кўрсатувчи замонавий Адлия биноси ишга тушди

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида янги Давлат хизматлари маркази очилди. Бу ҳақда вилоят...

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида янги Давлат хизматлари маркази очилди. Бу ҳақда вилоят Адлия бошқармаси хабар бермоқда. Эндликда ушбу марказ орқали фуқаролар 250 дан ортиқ  давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Маркази 180 000 дан ортиқ туман аҳолисига хизмат кўрсатиш учун қулай шароитга эга.

Туман давлат хизматлари марказида ташриф буюрувчиларнинг фарзандлари учун болалар майдончаси ҳам ташкил этилган. Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган шахсларга қулайликлар яратиш мақсадида, марказ биносига киришда алоҳида йўлакчалар билан таъминланган.

Қарийиб 6 ярим млрдга яқин маблағ сарфланган бино 2 қаватдан иборат бўлиб, замонавийлик ҳамда миллийликни ўз ичига олган.

Марказда 12 та давлат хизмати кўрсатиш учун қабул ойнасидан ташқари, электрон навбат, кутиш манзили, 4 та монитор, тўлов амалга ошириш учун касса, болалар майдончаси, китоб жавони, мажлислар хонаси мижозлар хизматида. Шунингдек, адлия хизмати кўрсатиш учун алоҳида ҳудуд ва архив маълумотлари сақлаш хоналари мавжуд.  

Бу барча ташриф буюрувчиларнинг келиб чиқиши ёки шароитларидан қатъий назар, керакли хизматлардан бир хил даражада фойдаланиш имконини беради.

Марказ биносида фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш учун 12 та давлат хизматлари маркази операторлари ташкил этилган.

Туман аҳолисига яна бир қулайлик яратиш ҳамда давлат хизматларидан фойдаланиш билан бир қаторда, ушбу марказ биносида адлия бўлими, юридик хизмат кўрсатиш маркази , фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлимлари ҳамда нотариус ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Бошқа янгиликлар