АсосийJamiyat

Бугунги об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

'Бугунги об-ҳаво маълумоти эълон қилинди'ning rasmi

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида, ва Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда “ЎзГидромет” хабар берди.

Маълум қилинишича, шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, баъзида 20-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 35-40°, жанубда баъзи жойларда 42-43° гача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 38-40° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 26-31° бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар