АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон терма жамоаси 34-Халқаро биология олимпиадасида иштирок этиш учун БААга жўнаб кетди

Халқаро Биология олимпиадасида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоа аъзолари Бирлашган Ар...

Халқаро Биология олимпиадасида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоа аъзолари Бирлашган Араб Абирликларига жўнаб кетди.

Халқаро Биология олимпиадаси (ИБО-2023)да Ўзбекистон терма жамоасида қуйидаги ўқувчилар иштирок этади.

Бехруз Турсунов -Тошкент шаҳар,   Юнусобод тумани,  274-мактаб, 11-синф ўқувчиси;

Ғолибжон Шарифов - Бухоро вилояти, Когон тумани, 3-мактаб, 10-синф ўқувчиси;

Муҳаммадиброҳим Эгамбердиев - Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи, 2-курс ўқувчиси;

Меҳрангиз Аҳтамова - Навоий шаҳридаги Президент мактаби, 10-синф ўқувчиси;

Халқаро биология олимпиадаси (ИБО-2023) жорий йилнинг 3-11-июл кунлари Бирлашган Араб Амирлиги давлатида бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар