Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги йўл ўтказгичда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ушбу йўл ўтказгич 2 июл соат 17:00 дан 3 июл 06:00 га қадар автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
Бу вақт оралиғида автомобиллар Аеропортга Сергели йўналишидан Файзли Тошкент кўчаси ва ТХАЙ орқали, Мирибод туманидан Ҳайдар Алиев, Темирйўлчилар ва Учувчилар кўчалари орқали келишлари мумкин.






