АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг 32 та туман (шаҳар) маданият ва туризм бўлимларига "Дамас" автомобили топширилди

'Ўзбекистоннинг 32 та туман (шаҳар) маданият ва туризм бўлимларига "Дамас" автомобили топширилди'ning rasmi

“Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорига асосан  2022 йилда давлат буджети маблағлари ҳисобидан Маданийта ва туризм вазирлиги томонидан жами 32 та махсус автотранспорт воситаси (Дамас) харид қилинди. Бу ҳақда Darakchi.uz хабар берди.

Ушбу автотранспорт воситалари жорий йилнинг 3 июль куни тантанали равишда Республикамизнинг 32 та туман (шаҳар) маданият ва туризм бўлимларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўз олган маданият ва туризм вазири ўринбосари Б.Аҳмедов барчани ушбу қувончли кун билан табриклаб, мазкур транспорт воситаси ҳудудларда ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар сифатининг юксалишига хизмат қилишини таъкидлади.

Жорий йил якунига қадар қўшимча равишда 70 ортиқ махсус автотранспорт воситаси (Дамас) билан таъминлаш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар